Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мамлакатнинг катта қисмида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Мамлакатнинг катта қисмида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги  66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.

Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, соат 10:40 да Бухоро вилоятидаги, 11:20 да эса Қашқадарё вилоятидаги кучли шамол ва ёмғир туфайли ўчган барча тармоқлар уланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг