Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабгача ва мактаб таълими бўлимини «туширмоқчи» бўлганлар аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими бўлимини «туширмоқчи» бўлганлар аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Қува туманида мебель ва бошқа жиҳозларни қиммат нархларда етказиб берган шахслар аниқланди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Q.N.» МЧЖ раҳбари Ж.В. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мебель ва бошқа жиҳозларни тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали ҳақиқий баҳосидан 532,8 млн сўмга қиммат нархларда етказиб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг