Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кучли шамол туфайли Қорақалпоғистон ва Тошкентда электр ўчди

Кучли шамол туфайли Қорақалпоғистон ва Тошкентда электр ўчди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилган кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилишлар юз берди.

Соат 19:00 ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасида кучли шамол ва ёмғир туфайли айрим электр қурилмаларда носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Беруний, Амударё, Чимбой, Қўнғирот ва Кегейли туманлари истеъмолчилари қисман (жами 3 750 та) электр таъминотидан узилган.

Шунингдек, соат 19:48 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли «Л-П-Ю-2» кабель тармоғида қисқа туташув содир бўлган.

Бунинг натижасида Чилонзор ва Яккасарой туманлари истеъмолчилари қисман (жами 1 250 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ушбу носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг