Кўчада пичоқ билан юрган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқларда «Назарбекда бир эркак маст ҳолда, кўчада пичоқ билан юргани» ҳақида видео хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олиниб, видеода кўриниш берган шахс тезкор равишда ИИО ходимлари томонидан ушланиб, зарарсизлантирилган.
«У жараёнда ҳеч кимни жароҳатламаган, атрофдаги фуқароларга зарар етмаган. Маст ҳолда содир этган хатти-ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилди», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter