Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

Жиззахда илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди

Ижтимой тармоқларда кулвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Ҳодиса бўйича Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро Қ.Ҳ. томонидан  содир этилганлиги  маълум бўлди. 

Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган.

Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн.) миқдорида  жарима қўлланилди.

Шунингдек,  1 125 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг