Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш оқшомлари юлдузлар шоусидан баҳраманд бўлинг!

Дам олиш оқшомлари юлдузлар шоусидан баҳраманд бўлинг!

Фото: Shutterstock

Дам олиш кунлари баҳорги юлдузлар учиши ҳодисаси (Лирида метеор ёмғири) кутилмоқда.

21 апрел санасида авжига чиқадиган ушбу ҳодисада соатига 18 тагача юлдуз учишини кузатиш мумкин.

Ҳодисани кузатмоқчи бўлганларга Ойнинг тўлинлашгани, қолаверса, булутли осмон ва ёрқин шаҳар чироқлари халақит бериши мумкин. Ажойиб юлдузлар шоусидан баҳраманд бўлишни истаганларга табиат қўйнига чиқиш тавсия этилади.

Юлдузлар учиши — кометанинг чанг, газ ва майда тошлардан «инверсион изи» бўлиб, юқори тезликда сайёра атмосферасига кирганида ёниб, ёрқин излар қолдириши.

Лирида — метеор ёмғирлари орасида энг қадимийси. Маълумотларга кўра, уни биринчи марта Хитойда милоддан аввалги 687 йилда кузатишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг