Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода мухбир пичоқлаб кетилди

Бухорода мухбир пичоқлаб кетилди

Ижтимоий тармоқларда «Taftish.uz ахборот агентлигининг Бухородаги мухбири пичоқлаб кетилди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Ушбу хабарда «Ўлмас Тўлаев журналистик фаолияти учун пичоқлаб кетилган бўлиши мумкин» дейилган.

Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ  томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида эса Ўлмас Тўлаевнинг ер масаласидаги ўзаро можаролар сабаб аввалдан шахсий келишмовчилиги бор шахс томонидан пичоқлаб кетилгани аниқланган.

Таъкидланишича, 2024 йил 5 февраль кунидан 6 февраль кунига ўтар кечаси, соат тахминан 00:30 ларда фуқаро Ўлмас Тўлаев Шофиркон тумани «Бобоҳайдар» МФЙ Региён қишлоғида жойлашган «Аллигатор» номли тунги клубда пичоқлаб кетилган. Ҳолатга кўра,  Ўлмас Тўлаев ўзига аввалдан таниш бўлган ва анча йиллардан буён ер масаласида келишмовчилиги мавжуд фуқаро А. А. билан ўзаро жанжаллашган.

Шофиркон туман ИИБ маълумотига кўра, Ўлмас Тўлаев А.А.нинг шахсиятига тегиб, уни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Жаҳлланган А.А. ўзига тегишли автомашинадан ошхона пичоғини олиб чиққан ва Ўлмас Тўлаевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, қасддан тан жароҳати етказган.

Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмасининг 06.02.2024 йилдаги тиббий маълумотномасига кўра, Ўлмас Тўлаевнинг  «қорин бошлиғига кириб борган кесма яра» оғир тан жароҳати олгани аниқланган.

Ҳодиса содир бўлган жойга туман прокуратураси ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб келишган. Жой кўздан кечирилиб, схемаси тузилган ва 1 дона иккига бўлинган қора дастали ошхона пичоғи тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Шофиркон туман прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу моддага кўра, айбдор ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг