Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро чўлида «Тез ёрдам» машинасида чақалоқ дунёга келди

Бухоро чўлида «Тез ёрдам» машинасида чақалоқ дунёга келди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоронинг чўл ҳудудида яшовчи ҳомиладор аёл чақалоғини «Тез ёрдам» машинасида дунёга келтирилди, дея «Xabar.uz»га маълум қилди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев.

Маълум бўлишича, тунги соат соат 21:30ларда  Ромитан туманининг Гармоба қишлоғидан «Тез ёрдам» машинаси учун чақирув бўлган. Туман марказидан 32 километр олис масофада бўлган чўл ҳудудидан келиб тушган ушбу чақирув тез тиббий ёрдам ходимларини сергаклантирган.

Келиб тушган чақириққа кўра, ҳомиладор аёлнинг тўлғоғи тутгани айтилган. Ҳомиладор аёлни Ромитан тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли туманлараро Перинатал марказига олиб келиш учун  «Тез ёрдам» машинаси йўлга отланган.

Тез тиббий ходимлари манзилга етиб келишган. Чўл ҳудудида жойлашган олис қишлоқнинг йўлларидан туғуруқ бўлимига етиб келгунга қадар ҳамшира ҳомиладор аёлнинг аҳволи оғирлашаётгани ва кўзи ёриши мумкинлигини билдирган. «Тез ёрдам» машинаси чўл ҳудудида тўхтатилган. Бир шифокор ва ҳамширанинг саъй-ҳаракати билан билан бола соғлом дунёга келтирилган.

«Чақалоқнинг вазни 2500 грамм. Она-бола соғлом, шифокорлар назоратида. Ўз касбига лаёқат билан ёндошган ва ўз вақтида ёрдам беришга улгура олган тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирамиз», — дейди Элёр Олтиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг