Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Toyota бутун дунё бўйлаб автомобилларини қайтариб олади

Toyota бутун дунё бўйлаб автомобилларини қайтариб олади

Япониянинг Toyota автомобил ишлаб чиқарувчиси бутун дунё бўйлаб автомобилларини чақириб олади.

Хизмат кўрсатиш кампанияси доирасида юз мингдан ортиқ машина қайтарилади, булар нафақат Toyota, балки Lexus ҳамдир. Барча нуқсонли моделлар жорий йилда, 2023 йилда чиқарилган, уларда ҳам бир хил муаммо бор. Компания тафсилотларга аниқлик киритмади, бироқ носозлик рул ва ҳайдовчининг хавфсизлик ёстиқчаси ўртасидаги симда аниқланганини расман маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, эҳтиёт қисмларни етказиб берувчи компания Toyota'га нуқсонли маҳсулотларни берган.

Toyota мутахассислари ўзларининг мустақил синовларида нуқсонларни аниқлашди. Натижада 110 047 та автомобил — Toyota Corolla, Corolla Cross, Highlander ва Tacoma, шунингдек Lexus RX ва NX моделларини қайтариб олишга қарор қилинди.

Июл ойи ўрталарида Япониянинг яна бир автомобил ишлаб чиқарувчи Nissan компаниясининг 1,5 миллион автомобили мажбурий таъмирга қайтарилганди. Уларда ҳам симлар билан боғлиқ муаммолар топилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг