Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Cobalt учун шартномалар тарқатиб бўлинди» — UzAuto Motors

«Cobalt учун шартномалар тарқатиб бўлинди» — UzAuto Motors

UzAuto Motors компанияси ахборот хизмати маълум қилишича, 26 декабрь куни Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун жами 98.3 мингдан ортиқ шартномалар тузилган. Уларнинг 95 фоизи Cobalt автомобилига тўғри келади.

Шу билан, Cobalt автомобилларининг контрактацияси тугатилган. Айни пайтда «UzavtoSavdo» онлайн-савдо тизими орқали «Дамас» ва «Лабо» автомобилларига  шартнома тузиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь соат 12:00 да оммабоп автомобилларнинг 2024 йилги бутун ишлаб чиқариш режаси учун онлайн контрактация бошланиши ҳақида маълум қилинганди. Аммо дастлабки кунда муаммолар юзага келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг