Honda ва Nissan битта компанияга айланади
Япониянинг катталиги бўйича иккинчи ва учинчи ўринда турувчи автоконцернлари — Honda ва Nissan бирлашиши мумкин.
«Honda ва Nissan 2026 йилда бирлашиш бўйича музокараларга киришган», — корпорациялар раҳбарларининг қўшма матбуот анжуманидаги баёнотидан иқтибос келтирди агентлик. Уларга Nissan бош акциядори ҳисобланган Mitsubishi Motors ҳам қўшилиши мумкин. Январ охирида бу борада бир қарорга келинади, деди компания раҳбари.
«Хитой автосаноатининг ўсиши ва янги ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлиши автомобилсозлик соҳасини ўзгартириб юборди», — деди Honda Motors бош директори Тошихиро Мибе.
Honda ва Nissan бирлашса, дунёда Toyota ва Volkswagenдан сўнг учинчи йирик автомобилсозга айланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter