Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир ҳайдовчининг ўлиги қайтди, Damas эса ёниб кетди — газ-заправкаларда навбат азоби

Бир ҳайдовчининг ўлиги қайтди, Damas эса ёниб кетди — газ-заправкаларда навбат азоби

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Намангандаги газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этди. Маълум бўлишича, «Жигули» ҳайдовчиси машинасини итариб ҳаракатлантиришга уринган вақтида сирпаниб йиқилиб, асфальт йўлакка чап юз соҳаси билан урилиши оқибатида ҳодиса жойида жон таслим қилган.

Блогер Хушнуд Худойбердиев Фарғонадан Тошкентга қайтар чоғида йўл-йўлакай газ-заправкаларда километрлаб навбатларни кўрганини қайд этди.

«Одамлар тунни тонгга улаб, навбатларда туришибди, тезроқ «заправка»лар очилишини кутишяпти.

Соат тунги 12 да ҳам, 2 да ҳам, 4 да ҳам навбатда туришибди. Аниқроғи шу ерда ётиб қолишмоқда.

Айримларининг ёқилғиси бутунлай тугаган, машинаси ўт олмайди. Демакки, иситгичи ҳам ишламайди ва қаҳратон совуқда машина ичида тунашга мажбур. Машиналар усти музлаб қолган, ичи ҳам тахминан шунақа музхона.

Бундай манзараларни кузатиш азоб... Азоб нималигини мен қаердан ҳам билардим, иссиққина машина ичида уларнинг олдидан ўтиб кетдим холос. Азоб нималигини улардан сўраш керак. Сабр нималигини улардан эшитиш керак. Машаққат нималигини улар сўзлаб берсин.

Азобмиш...

Энергетика соҳасига масъулларнинг барчасини йиғиб, кўп эмас, атиги бир кечани ўша инсонлар билан музхонага айланган машина ичида навбат кутишга мажбурлаш керак. Кўп эмас, атиги бир кечагина.

Шунда зора тушунишармиди.

Йўқ, ўзимнинг фикримга ўзим қарши чиқаман: барибир тушунишмаса керак», деб ёзади блогер.

Бугун тонгда Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида жойлашган газ тўлдириш шохобчаларининг бирида навбатда турган Damas автомобили ёниб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 07:50ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Кумидон МФЙ ҳудудида жойлашган «Афсона-4» автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Дамас»русумли автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15.00 дан 05:00 гача ишлашини чекланиши ҳақида маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг