Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский Путин у билан гаплашишдан «қочиб юрганини» айтди

Зеленский Путин у билан гаплашишдан «қочиб юрганини» айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин деярли икки йил давомида у билан гаплашишдан қочганини айтди.

Украина президенти Жанубий Кореянинг «Chosun» газетаси саволига шу тариқа жавоб берган.

«У деярли икки йил давомида мен билан телефон суҳбатларидан қочди», дейди Зеленский ва бу вазиятни Путиннинг «айтадиган гапи йўқлиги» билан изоҳлади. Энди «Путин Украина ҳудудидан барча қўшинларини олиб чиқиб кетгунга қадар у билан гаплашиш қийин», дейди у.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия ва Украина раҳбарлари бир неча йиллардан бери мулоқот қилишмаяпти. Улар охирги марта 2020 йил июл ойида телефон орқали гаплашишган. Путин ва Зеленскийнинг шахсий учрашуви 2019 йилда Норманд форматидаги саммитда бўлиб ўтган.

Украинадаги уруш бошланганидан кўп ўтмай, Зеленский Путин билан шахсий учрашувга тайёр эканлигини бир неча бор айтди. Кремл Россия президенти Украина раҳбари билан учрашишдан бош тортмаганини, аммо музокараларни ташкил этиш учун аниқ ҳужжат зарурлигини айтиб келади.

Зеленский Россия қўшинлари 1991 йилги чегаралардан олиб чиқиб кетилгандан кейингина музокараларга тайёр эканини маълум қилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг