Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юриш навбати АҚШга. Оқ уй Украинага 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам тайёрламоқда

Юриш навбати АҚШга. Оқ уй Украинага 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам тайёрламоқда

Оқ уй Украинага 1,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, гап бир миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдамни етказиб бериш ҳақида кетмоқда. Бу ёрдам яқин кунларда тасдиқланиши кутиляпти.

АҚШнинг бу галдаги ҳарбий ёрдам пакетига HIMARS ракета тизими учун ўқ-дорилари, артиллерия снарядлари, учувчисиз учоқлар, радар, минадан тозалаш ускуналари, ўқотар қуроллар, тунги кўриш кўзойнаклари ва қишки совуқ ҳаво воситалари киради. Оқ уй томонидан бунинг учун жами 600 миллион доллар ажратилган.

АҚШ маъмурияти ҳозирча Украинага янги HIMARS тизимларини жўнатмасликларини айтишган. Сабаби, Оқ уй Украинадаги  HIMARS сони етарли деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, Сентябрь ойининг бошида Nyu-York Tayms газетаси Украина армиясида жами 26 та ракета тизими, жумладан, 16 та HIMARS ва Буюк Британия ҳамда Германия томонидан тақдим этилган АҚШда ишлаб чиқарилган 10 та М270 русумли ракеталар мавжудлиги ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг