Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёнғин эмас, ёмғир 9 инсоннинг ўлимига сабаб бўлди

Ёнғин эмас, ёмғир 9 инсоннинг ўлимига сабаб бўлди

Фото: «Wikimedia»

Хитойда шаррос ёмғир ёғиши оқибатида келиб чиққан сел туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди, яна тўрт нафари бедарак кетган, деб хабар берди «AiF».

Нохуш ҳодиса 5 августга ўтар кечаси Хубэй провинциясида жойлашган Доби дарасидаги сайёҳлик ҳудудида содир бўлган. Таъкидланишича, ўнлаб одамлар тузоққа тушиб қолган.

Айни вақтда 61 нафар инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳодиса содир бўлган жойда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг