Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япониялик 90 ёшли аёл дунёдаги энг кекса офис менежери деб топилди

Япониялик 90 ёшли аёл дунёдаги энг кекса офис менежери деб топилди

Фото: «Wi-fi.ru»

Япониялик кекса аёл 65 йилдан бери бир жойда ишлаб келмоқда. У компьютердаги ишини жуда яхши бажаради ва смартфонида «Facebook»да ўтиради. Энди унинг дунёдаги энг кекса офис менежери эканлигини тасдиқловчи гувоҳномаси бор, дейилади Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида.

Ясуко Тамаки 1930 йил 15 майда дунёга келган. У 1956 йилдан бери «Sunco Industries» савдо компаниясида меҳнат қилади. Кекса ходима компьютер дастурлари билан яхши таниш. Унинг вазифаларига компания ишчилари учун иш ҳақи ва мукофотларни ҳисоблаш киради. Шунингдек, у солиқ ҳисоботларини юритади.

Рекордчи хоним одатдаги тартибда ишламоқда: ҳафтасига беш кун кунига етти ярим соатдан. Рекорд ҳақидаги сертификатни тақдим этиш пайтида у нафақага чиқмаслигини тан олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг