Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда вазир атом энергиясидан воз кечишни таклиф қилди

Японияда вазир атом энергиясидан воз кечишни таклиф қилди

Фото: «Steelguru.com»

Атроф-муҳитнинг янги вазири Синдзиро Коидзуми атом электростанция билан боғлиқ ҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида Японияда атом энергиясидан фойдаланишдан воз кечишни таклиф қилмоқда, дея хабар беради «REGNUM».

Коидзуми Японияга АЭСдан фойдаланишдан бош тортиш ҳамда 2011 йили Фукусимадаги ҳалокатга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ядро реакторларини тўхтатиш таклифини киритди.

«Атом электростанцияларини шунчаки тўхтатиб қўймасдан, демонтаж қилишни ўрганишни хоҳлардим», — дейди у.

«REGNUM»нинг хабар беришича, 10 сентябрь куни Япония атроф-муҳит вазири «Japan’s Tokyo Electric Power» компанияси Фукусима радиоактив сувини Тинч океанига оқизиши, негаки уни сақлашга жойи йўқлигини айтганди. Таъкидланишича, бу вақтга келиб компания бир миллион тонна ифлос сув тўплаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг