Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда қиймати 1,8 млн долларга тенг бриллиант ўғирланди

Японияда қиймати 1,8 млн долларга тенг бриллиант ўғирланди

Фото: «Ren.tv»

Бозор қиймати 200 млн иена ($1,8 млн) га баҳоланган 50 қиротлик бриллиант 24 октябрь куни Японияда ўғирланди, деб хабар берди «Regnum» портали «Kyodo» агентлигига таяниб.

Қимматбаҳо тош Иокогама шаҳрида «Пасифико Иокогама» савдо марказида заргарлик экспозициясида намойиш этилганди. Ўғриликни 24 октябрь куни оқшом экспозиция ёпилишидан олдин марказ ходими пайқаб қолган.

Полициянинг маълум қилишича, ўғирлик жараёни қайд этилмаган, ўғрилар номаълум. Терговчиларнинг тахминига кўра, ўғриларнинг бу даражада тез ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишларига қараганда марказ ходимлари орасида уларнинг шериклари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг