Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония коронавирусдан ҳам аянчлироқ хавфдан хавотирда

Япония коронавирусдан ҳам аянчлироқ хавфдан хавотирда

Фото: «Nippon.com»

Японияда бутун пандемия давомида коронавирусдан вафот этганлар сони куз фаслининг биргина ойида ўз жонига қасд қилганлар сонидан ошмади, деб ёзади CNN.

Таъкидланишича, COVID-19 тарқалгандан бери мамлакатда 2087 киши ҳаётдан кўз юмди. Лекин биргина октябрь ойида 2153 киши ўз жонига қасд қилган.

«Биз, ҳатто, ўз-ўзини изоляция тартибини ҳам жорий этмадик. Бошқа давлатлар билан таққослаганда COVID-19нинг мамлакатга таъсири ҳам камроқ... Шунга қарамай, ўз жонига қасд қилганлар сони жуда кўпайганини кузатмоқдамиз», — деди эксперт, Васэда университети доценти Митико Уэда.

Японияда ўз жонига қасд қилишлар сони сентябрда 1828 нафарга етди. Уэданинг фикрича, бу келгусида бошқа мамлакатларда ҳам ўз жонига қасд қилишлар сони кўпайиши мумкинлигидан далолат беради.

Япония ўз жонига қасд қилувчилар сони ҳақидаги маълумотларни яширмайдиган оз сонли давлатлардан бири ҳисобланади. CNNнинг қайд этишича, АҚШда шунга ўхшаш статистика охирги марта 2018 йилда чоп этилган.

2020 йил январда Япония энг кам ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи бўйича 40 йиллик рекордини янгилади. 2019 йилда Япония ҳукумати 19 959 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатини қайд этди — бу 2018 йилги кўрсаткичдан тўрт фоиз кам. Таъкидланишича, кўрсаткич илк бор 20 мингдан кам бўлди ва 1981 йилги минимал рекорд — 20 434 ни янгилади. Бироқ маълумотлар март ойида қайтадан кўриб чиқиладиган бўлса, ёмон томонга ўзгариши эҳтимоли йўқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг