Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония бош вазири: Эртага Шарқий Осиё ҳам «Украина»га айланиши ҳеч гапмас

Япония бош вазири: Эртага Шарқий Осиё ҳам «Украина»га айланиши ҳеч гапмас

Фото: «Anadolu Agency»

Япония бош вазири Фумио Кисида Украинадаги каби уруш ўчоғи Шарқий Осиёда ҳам пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

У «Nikkei» ташкиллаштирган «Осиёнинг келажаги» (Future of Asia) тадбирига келган хорижлик давлат арбобларига мурожаатида Россия-Украина низоси ҳамда Осиёнинг халқаро ҳамжамиятда ошиб бораётган ролига тўхталди.

Фумио Кисида Россия-Украина урушининг Осиё-Тинчи океани минтақасига оқибатларига тўхталди.

«Эртага Шарқий Осиё Украинага айланиши мумкин. Ҳеч қаерда суверенитет ва ҳудудий яхлитлик бузилишига йўл қўймаслик керак», — таъкидлади у.

Япония ҳукумати раҳбари Осиё мамлакатлари манфаатларига хизмат қилувчи янги халқаро тартибни шакллантириш зарурлигига тўхталди.

«Осиё жаҳон иқтисодиётида тахминан 35 фоиз улушга эга ҳамда сайёрадаги энг тез ўсаётган ҳудуд», — деди Кисида.

Осиёда статус-кво таҳдидларига муносабат билдираркан, Кисида шундай деди: «Бу АҚШ ёки Хитой масаласи эмас. Биз қадриятларимиз ва тинчликни сақлаб қола оламизми — ҳамма гап шунда».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг