Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яманда уч минг йиллик мумиё топилди

Яманда уч минг йиллик мумиё топилди

Фото: «Fotolia»

Яман пойтахти Сана шаҳри яқинида ёши тахминан 3 минг йилга тенг қадимги манзилгоҳ ва мумиёлар топилди, дея хабар берди «SABA» агентлиги ҳукумат маданият вазири Абдулла Аҳмад ал-Кабсига таяниб.

Ал-Кабсининг сўзларига кўра, археологик қазиш ишлари чоғида Сана теварак-атрофида иккита топилма кашф этилди — қадимги манзилгоҳ ва қояларга ўйилган қабрлар: улар ичида тош асри охири ва бронза асрига мансуб 3 минг йиллик мумиёлар мавжуд.

Топилган қадимги манзилгоҳ бронза асри охирига оид тошлардан барпо этилган уйлардан иборат. Мумиёга тўхталадиган бўлсак, ал-Кабсининг таъкидлашича, улар манзилгоҳ атрофидан топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг