Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яҳудийларнинг Гитлер борасидаги сўрови бажарилмади

Яҳудийларнинг Гитлер борасидаги сўрови бажарилмади

Bloomfield Auctions компанияси Белфастда Ева Браун томонидан Aдолф Гитлерга совға қилинган қаламни аукциондан қайтариб олишдан бош тортди.

Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Европа яҳудийлари уюшмаси раиси Менахем Марголин аукцион уйи раҳбарига лотни маънавий сабабларга кўра олиб ташлаш илтимоси билан мурожаат қилган. Bloomfield Auctions бошқарувчи директори Карл Беннет, ўз навбатида, қаламнинг сотилиши ахлоқсизлик ва нацистлар томонидан ўлдирилганлар хотирасини ҳақорат бўлиши ҳақидаги айбловларни рад этди.

«Биз ҳеч кимга ёки жамиятнинг бирон бир қисмига оғриқ ёки азоб-уқубат келтирмоқчи эмасмиз. Барча буюмлар ўз тарихига эга ва ўтмишнинг маълум бир даври ҳақида ҳикоя қилади», — деди Беннет.

Браун Гитлерга ушбу қаламни 1940 йил 20 апрелда, фюрер 52 ёшга кирганда бергани айтилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг