Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 77 мингдан ошиб кетди

Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 77 мингдан ошиб кетди

Фото: «Uk.movies.yahoo.com»

Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 77150 кишидан ошиб кетди, улардан 2592 нафари ҳаётдан кўз юмган бўлса, 24734 нафари шифохонадан тузалиб чиқишган, деб ёзади «РИА Новости».

«Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитасига 31 провинциядан 77150 та коронавирусни юқтириш ҳолати, жумладан, айни вақтда 49824 киши (9915 нафари оғир аҳволда) бетоблиги, 24734 киши тузалгани, 2592 киши ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида маълум келиб тушган», — дейилади қўмита хабарида.

Ўтган бир-кеча кундузда мамлакатда 409 та янги юқтириш ҳолати, 1846 киши шифохонадан чиқарилгани, 150 киши (Хубэй провинциясида 149 та, Хайнань провинциясида 1 та) вафот этгани, яна 620 киши коронавирусни юқтирганликда гумон қилинаётгани қайд этилди.

Айни вақтда Хитойда жами 3434 киши коронавирусни юқтирганликда гумон қилинмоқда. Қарийб 97 минг киши беморлар билан яқин муносабатда бўлгани учун тиббий назорат остига олинган.

Эпидемия ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида бир кеча-кундузда 398 та юқтириш ҳолати (Ухань шаҳрида 348), 1439 киши тузалгани (Уханда 772), 149 та ўлим ҳолати (Уханда 131) қайд этилган. Эпидемия бошлангандан буён провинцияда жами 64 287 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Тахминан 16,7 киши соғайган, яна 2495 киши ҳаётдан кўз юмган (Уханда 1987). Айни вақтда 45054 киши коронавирус билан касалланган бўлиб, улардан 9430 нафари оғир аҳволда.

Гонконгда 112 киши (улардан икки нафари ҳаётдан кўз юмди, 12 киши тузалди), Макаода 10 киши (6 нафари тузалди), Тайванда 28 киши (улардан биттаси ҳаётдан кўз юмди ва 5 киши тузалди) касалликни юқтиришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг