Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда китоб сотувчиси жосусликда айбланмоқда

Хитойда китоб сотувчиси жосусликда айбланмоқда

Фото: «Trend.az»

Хитойнинг Чжэцзян шарқий провинциясидаги Нинбо шаҳар халқ суди асли келиб чиқиши хитойлик бўлган Швеция фуқароси Гуй Миньхайни 10 йилга озодликдан маҳрум этди, дея хабар берди «РИА Новости» суд сайтидаги маълумотларга таяниб.

«24 февраль куни Нинбо халқ суди ўз қарорини кенг оммага маълум қилди. Унга кўра Гуй Миньхай чет элга маълумотларни ноқонуний равишда узатганликда айбдор деб топилган. У 10 йилга қамалган ва 5 йилга барча сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум этилган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Гуй Миньхай ўз айбига иқрор бўлган ва апелляция бериш нияти йўқ.

Асли келиб чиқиши хитойлик бўлган Гуй Миньхай Швеция фуқаролигини қабул қилган. У Гонконгда китоб дўконига эгалик қилади. У 2015 йилда Тайландда ўз уйида ғойиб бўлган. Кўп ўтмай унинг Хитойдаги турмада эканлиги маълум бўлган. Хитой ҳукумати уни давлат сирларини фош этишда айбламоқда. Унинг қизи, Швеция фуқароси Ангела Гуй отасини озод қилиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг