Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда жанг санъатлари марказидаги ёнғинда 18 киши ҳалок бўлди

Хитойда жанг санъатлари марказидаги ёнғинда 18 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг марказий қисмидаги Хэнан провинциясининг Шанцю шаҳридаги жанг санъатлари марказида содир бўлган ёнғинда 18 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда минтақа ҳукумати маълумотларига асосланиб РИА Новости хабар қилди.

Чжэнчэн округидаги жанг санъатлари марказида содир бўлган ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Ёнғин пайтида марказда қанча одам бўлганлиги ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Барча жабрланганлар керакли тиббий ёрдамни олиши учун касалхоналарга етказилган, тўрт кишининг аҳволи оғир, 12 киши енгил тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳодиса бартараф этилган, марказ раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг