Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой АҚШга қарши айрим санкцияларни киритди

Хитой АҚШга қарши айрим санкцияларни киритди

Фото: «Утро»

Хитой АҚШга қарши айрим санкцияларни киритгани ҳақида «Вести» хабар берди.

Санкциялар Американинг нодавлат ташкилотларига қарши қаратилган, хусусан, Human Rights Watch ташкилоти ҳам ана шу рўйхатдан жой олган.

Буларнинг чекловга тушишига Гонконгдаги экстремизм ва зўравонликни қўллаб-қувватлагани сабаб бўлди, дейилади расмий Пекин баёнотида. Хитой, шунингдек, Гонконгга ҳарбий кема ва самолётларни киритиш борасидаги Вашингтон сўровини кўриб чиқишни ҳам тўхтатган.

Илгари АҚШ-Хитой савдо битими борасидаги музокаралар музлатиб қўйилганди. Унга Дональд Трамп Гонконгда демократия ва инсон ҳуқуқлари борасидаги қонунни имзолагани сабаб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг