Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия Ўзбекистонга қўшни давлат аэропортини қўриқлайди

Туркия Ўзбекистонга қўшни давлат аэропортини қўриқлайди

Фото: «Pinterest.ru»

Туркия AҚШ чиқиб кетганидан кейин Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни режалаштирмоқда, деди миллий хавфсизлик бўйича AҚШ президенти маслаҳатчиси Жейк Салливан.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат президентлари Жо Байден ва Тойиб Эрдўғон шу ҳафта бўлиб ўтган учрашувда бу тўғрида гаплашиб олишган.

«Улар операция тугаши билан аэропортни муҳофаза қилиш бўйича потенциал миссияни батафсил муҳокама қилдилар... Президент Эрдўғон қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтди. Президент Байден эса ушбу ёрдам кўрсатилишини маълум қилди... Туркия Ҳамид Карзай номидаги (Кобул) аэропорт хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди», — деди Салливан.

Унинг айтишича, мабодо Туркия бу ишни бажара олмаса, AҚШ ҳар эҳтимолга ўз режасини тузиб қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг