Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия армияси Сурия ҳукумати назоратидаги ҳудудга ҳужум қилди

Туркия армияси Сурия ҳукумати назоратидаги ҳудудга ҳужум қилди

Туркия артиллерияси бир неча кун олдин Сурия армияси назоратга қайтган Идлибдаги Саракиб шаҳрини ўққа тутган. Бу ҳақда бугун «Al Jazeera» хабар  берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Туркия армияси Саракиб шаҳри ва унинг атрофларини Сурия армияси бўлинмалари жойлашган ҳудудни оғир артиллерия ўқлари билан нишонга олган.

Шу билан бирга, Идлиб вилоятининг шарқида ҳукумат кучларига қарши қуролланган «Суриялик мухолифат тузилмалари, турк артиллерияси ниқоби остида, кенг кўламли ҳужум операциялари бошлангани» ҳақида хабарлар мавжуд. Шунга қарамай бу ҳали тасдиқланмаган.

Якшанба куни Сурия армияси 600 квадрат метр майдонни, Шимолий Алеппо ва Идлиб вилоятларида жойлашган аҳоли пунктларини террористик гуруҳ жангариларидан озод қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг