Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Толибон» ИШИДга кўмак берганларни аёвсиз жазоламоқчи

«Толибон» ИШИДга кўмак берганларни аёвсиз жазоламоқчи

«Толибон» «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи жангариларига уйини ижарага берган Афғонистон аҳолисини жазолашини айтиб ўтди. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилмоқда.

«Агар кимдир ўз уйини нотаниш кишиларга ҳеч қандай кафолатсиз бериб қўйса ва кейинчалик уларнинг ИШИД жангарилари экани исботланса, уй эгаси ва воситачи қаттиқ жазоланади», - дея ёзган «Толибон» штаб раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитрат Бадахшони ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Сўнгги кунларда Кобулнинг шиа ҳазоралари кўп бўлган ғарбий қисмида бир неча портлашлар содир бўлди, бунинг учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари, аввалроқ Қундуз ва Қандаҳорда шиа масжидларига ҳужумлар уюштирилган эди. Толибон ҳужумлар ортида «Исломий давлат» ташкилоти ҳам турганини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг