Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда президент сайловларида овоз бериш якунланди

Тожикистонда президент сайловларида овоз бериш якунланди

Тожикистонда президент сайловларида овоз бериш якунланди

Якшанба куни Тожикистонда бўлиб ўтган президент сайловларида овоз бериш якунланди, сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилди.

Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, республикада овозларни ҳисоб-китоб қилиш бошланди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Тожикистонда президент сайловлари ўтказилган деб топилгани тўғрисида хабар берганди. Негаки, соат 15:00 да сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроқ қисми — 70,7 фоизи (қарийб 3,4 млн киши) иштирок этганди.

Бутун мамлакат бўйлаб 3375 сайлов участкаси очилди. Яна 39 та сайлов участкаси хорижда ташкил этилди. Дастлабки сайлов натижаларини Марказий сайлов комиссияси 12 октябрь куни брифингда эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, беш номзод давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида Мустақил касаба уюшмалари федерацияси, Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Халқ Демократик партияси томонидан номзод қилиб кўрсатилган амалдаги президент Эмомали Раҳмон ҳам бор. Шунингдек, сайловларда социалистлардан Абдуҳалим Ғаффорзода, Тожикистон иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода, Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев ва Аграр партиядан Рустам Латифзода иштирок этмоқда.

Сайловнинг якуний натижалари 10 кун ичида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг