Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон ҳукумати Суриядаги 500 га яқин фуқароларини ортга қайтармоқчи

Тожикистон ҳукумати Суриядаги 500 га яқин фуқароларини ортга қайтармоқчи

Тожикистон ҳукумати Суриядаги лагерларда қолаётган фуқароларини қайтариш ниятида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 18 февраль куни Тожикистон ТИВнинг Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилган, дея ёзмоқда «Asia Plus».

«Биздаги маълумотларга кўра, 500 га яқин тожикистонлик Сурия лагерларида қолмоқда. Халқаро ташкилотлар тақдим этган маълумотларга кўра, Сурияда ўз ватанига қайтишга тайёр 212 аёл ва бола бор. Суриядаги тожикистонликларнинг ҳақиқий сонини аниқлаш учун барча зарур чоралар кўрилиб, музокаралар олиб борилмоқда»,-деди Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин.

Маълумотларга кўра, 2019 йил 30 апрель куни 84 бола Ироқдан Душанбега этказиб берилган. Улар Ироқдаги лагерларда ёки қамоқхоналарда бўлган экстремистик гуруҳлари жангариларининг фарзандларидир. Улардан баъзилари ота-оналари томонидан Ироққа олиб кетилган, бошқалари ўша eрда туғилган. 

Тожикистон ҳукумати дастлаб бу болаларни қариндошларига қайтарилишини айтди, аммо кейинчалик улар интернат ва меҳрибонлик уйларига жойлаштирилди.

Ўзбекистонда ҳам президент топшириғига кўра, «Меҳр» операцияси доирасида Сурия ва Ироқ ҳудудидан аввалига 156 нафар, сўнг 64 нафар оғир шароитда қолаётган аёллар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг