Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таътил ўрнига 13 йиллик қамоқ: Интерполнинг собиқ раҳбарига ҳукм ўқилди (видео)

Таътил ўрнига 13 йиллик қамоқ: Интерполнинг собиқ раҳбарига ҳукм ўқилди (видео)

Фото: «Хабар 24»

Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэй ҳақида кўп ёзганмиз. Аввалига Хитойда бедарак йўқолгани, кейин қўлга олингани, порахўрлигига иқрор бўлгани ва истеъфога чиққани тўғрисида хабар бергандик.

«Euronews» бугун, 21 январь куни хабар беришича, Мэн Хунвэй ўз ватани Хитойда суд қилинди, жами 2 млн. доллар пора олганига иқрор бўлган айбдор 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Мэн Хунвэй Интерполни 2016 йилда бошқарган, бунгача ўн йил давомида Хитой денгиз полициясига раҳбарлик қилган, жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Айни шу даврда, тергов органларига кўра, у ҳар хил хусусий шахсларга пора эвазига хизмат кўрсатган.

Интерпол бошлиғи Мэн Хунвэй 2018 йилнинг кузида таътилни ўтказиш учун Франциядан (Интерпол штаб-квартираси шу мамлакатда жойлашган) ватанига қайтади. Аммо олдинда уни мароқли таътил эмас, балки махсус хизматлар кутиб турарди. Интерполдан бўшаш тўғрисидаги аризани панжара ортида ўтириб ёзган.

Мэн Хунвэй ҳозир 66 ёшда, 13 йилдан сўнг бир кам 80 га киради!..

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг