Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тарихий парвоз амалга ошди!

Тарихий парвоз амалга ошди!

Скриншот

30 май куни (Тошкент вақти билан 31 май соат 00:22 да) АҚШнинг Флорида штатидаги Канаверал бурнидан бортида икки нафар астронавт бўлган «SpaceX Crew Dragon» кемаси фазога муваффақиятли учирилди.

АҚШ 9 йилдан бери илк марта фазога инсонни учирди (шу пайтгача Россия космик кемаларидан фойдаланиб келарди).

Парвознинг яна бир аҳамиятли томони бу хусусий компания томонидан илк марта инсоннинг фазога учирилишидир.

«Crew Dragon» кемаси Элон Маскнинг «SpaceX» компаниясига қарашли. Астронавтлар — Даглас Херли ва Роберт Бенкен.

Даглас Жеральд Хёрли (ўнгда) ва Роберт Бенкен (чапда) — собиқ ҳарбий учувчилар бўлиб, НАСА га 2000 йилда келиб қўшилишган.

Кемани фазога олиб чиққан «Falcon 9» ракета-ташувчилари Атлантика океанидаги платформага келиб қўнган. Астронавтлар ўтирган кема эса орбитага муваффақиятли чиқиб олгани ҳақида НАСА сайтида хабар берилди. Кема Халқаро космик станция билан 19 соатдан сўнг бирлашади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган чоршанба куни об-ҳавонинг ноқулай келиши сабабли ушбу парвоз стартга 17 дақиқа қолганида бекор қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг