Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суриянинг Идлиб вилояти тўлиқ жангарилар назоратига ўтди — Reuters

Суриянинг Идлиб вилояти тўлиқ жангарилар назоратига ўтди — Reuters

Фото: Ghaith Alsayed/AP

Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилояти тўлиқ жангарилар назоратига ўтди, деб хабар берди Reuters.

28 ноябр куни CNN телеканали Суриянинг қуролланган мухолифат гуруҳлари Ҳалаб вилоятининг ғарбий ҳудудларида ҳукумат қўшинларига қарши йирик ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берганди. Телеканал манбасига кўра, жангарилар 13 та аҳоли маскани, жумладан, стратегик аҳамиятга эга Урм-ас-Суғра ва Анжар шаҳарларини эгаллаб олган.

Қолаверса, жангарилар Ҳалаб шаҳрига ҳам кириб боргани ҳақида хабар берилган.

30 ноябр санасида Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳалаб вилоятидаги жангари гуруҳга зарба берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг