Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурия армиясининг Идлибга ҳужуми сабаб тўрт нафар Туркия аскари ҳалок бўлди

Сурия армиясининг Идлибга ҳужуми сабаб тўрт нафар Туркия аскари ҳалок бўлди

Фото:«AFP»

Сурия ҳукумати армиясининг террорчи ташкилот Ҳаёт Таҳрир аш-Шомнинг қуролли гуруҳи назоратидаги Идлиб шаҳрига ҳужуми натижасида тўртта турк аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Al-Jazeera» хабар берди.

Туркия Миллий Мудофаа вазирлигининг билдиришича, ҳужум натижасида тўққиз аскар яраланган.

Маълум қилинишича, Сурия қўшинлари турк кучларининг позициялари ҳақида олдиндан хабардор бўлишига қарамай, Идлибни ўққа тутган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бунга жавобан шундай деди: «Биз ҳам қўл қовуштириб ўтирмаймиз. Турк аскарларига қилинган ҳужумда айбдор бўлганларнинг ҳаммасини жавобгарликка тортамиз».

Расмий Дамашқ ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг