Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швейцария тоғларида сайёҳлар ҳалок бўлишди

Швейцария тоғларида сайёҳлар ҳалок бўлишди

Фото: «Valentin Flaurau»

Швейцария шимолида Пфеферс коммунаси яқинидаги бўрон пайтида уч нафар испан сайёҳи ҳалок бўлди, биттаси бедарак кетди, дея хабар берди «Matin» нашри полиция маълумотларига таяниб.

Чоршанба куни кечаси бўрон бошланганда сайёҳлар каньонинг (сузувчи воситаларсиз каньонларни забт этиш) билан шуғулланаётган бўлишган.

Табиий офат чекинганда ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб келишган. Улар учта мурдани топишга муваффақ бўлишди.

Тўртинчи сайёҳни қидириш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг