Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шотландия тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтади

Шотландия тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтади

Шотландия тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўриш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Еsoreiter.ru нашри маълум қилди.

Мамлакат вақтинча тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтган Испания, Янги Зеландия, Япония ва Исландияга маҳсулдорликни ошишига ёрдам берганлигини мисол қилиб келтирмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, иш ҳафталарининг қисқариши меҳнат унумдорлигини оширади ва иш ва ҳаёт ўртасидаги мувозанатни яхшилайди.

Forbes  маълумотларига кўра, иш вақтининг 20 фоиз қисқариши ходимларнинг маошига таъсир қилмайди.

Маълумот учун: Янги Зеландияда жойлашган компания 2018 йилда тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўрганда, ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 20 фоизга ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг