Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сальвини: «Германия ва Франция бутун Евроиттифоқ номидан иш тутишга ҳақли эмас»

Сальвини: «Германия ва Франция бутун Евроиттифоқ номидан иш тутишга ҳақли эмас»

Фото: «DW»

Европа иттифоқининг келажаги фақат Германия ва Франция қўлида бўлиб қолмаслиги керак, деди Италия бош вазири ўринбосари Маттео Сальвини бугун, 2 июль куни қилган баёнотида. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Сальвини айтишича, Еврокомиссияга янги раҳбар номзоди кўриб чиқилган маслаҳат кенгашида Берлин ва Париж бир ёқадан бош чиқариб, қолганларни ҳам ўзларига оғдириб олишга уринишган.

«Евроиттифоққа 28 мамлакат аъзо, Италия кадрлар бўйича фақат Германия ва Франциянинг манфатларига хизмат қилувчи қарорларни қўллаб-қувватламайди», — деди Сальвини.

Хабарларга кўра, бугун ЕИ мамлакатлари етакчилари иштирокида ўтаётган йиғилишларда Еврокомиссиянинг янги раҳбари, Европа парламенти сипикери ҳамда ЕИ Марказий банки раҳбари лавозимларига номзодларни аниқлаш кун тартибидан ўрин олган.

Олдинги музокаралар самарасиз тугаган, ЕИнинг 11 мамлакати етакчилари, хусусан, Италия ҳам Ангела Меркель Еврокомиссия раҳбарлигига тавсия этган Франс Тиммерманс номзодига қарши овоз берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг