Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Садир Жапаров президентлик сайлови санасини маълум қилди

Садир Жапаров президентлик сайлови санасини маълум қилди

Фото: kloop.asia

Қирғиз Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров муддатидан олдинги президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида ўтказилишини тасдиқлади.

Унинг айтишича, давлат раҳбари сайланганидан кейин конституциявий ислоҳотлар олиб борилади. Унда мамлакатнинг бошқарув формаси билан сайлов қонунларига ўзгартириш киритиш масалалари кўрилади. Шундан сўнг парламент сайлови бўлиб ўтади.

«Парламент сайлови келаси йилнинг биринчи ярмигача бўлмайди. 20 декабрда парламент сайлови бўлади деб нотўғри маълумот тарқатганларга ишонманглар», — деди Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, охирги парламент сайлови шу йилнинг 4 октябрида бўлиб ўтганди. Бироқ унда қонунбузарликлар кузатилгани боис 5 октябрда сайлов натижасига қарши бўлганлар Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида намойишлар ўтказишди. Бу норозиликлар охир оқибат президент ва ҳукуматнинг истеъфосига олиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг