Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолати аниқланди

Россияда «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолати аниқланди

Фото: «News.myseldon.com»

Жанубий Африка Республикасидан келган россиялик икки нафар йўловчида коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланди. 

Марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган ПЦР тести натижасида икки беморда «омикрон» штамми тасдиқланган. Шунингдек, Жанубий Африкадан учиб келган яна 8 кишида ҳам коронавирус аниқланган бўлиб, айни вақтда қайси штаммга тегишлилиги борасида текширув ишлари давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда ўзбекистонлик фуқарода коронавируснинг янги штамми аниқланганди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг