Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НАТО – Россия учрашуви санаси эълон қилинди

НАТО – Россия учрашуви санаси эълон қилинди

Фото: NATO.INT

НАТО – Россия учрашуви 2022 йилнинг 12 январига белгиланган. Бундан икки кун аввал Москва ва Вашингтон ўртасида музокаралар бўлиб ўтади, бош мавзу: қуролланишлар назорати ва Украинадаги вазият.

Бу ҳақда бугун, 28 декабрь куни «Reuters» агентлиги Оқ уй вакилига асосланиб хабар берди.

Бунгача Россия ТИВ ўринбосари Александр Грушко НАТО – Россия учрашувида РФнинг хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги таклифлари муҳокама қилиниши ҳақида маълум қилганди. AFP хабар беришича, 13 январь санасида Россия ва ЕХҲТ (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) вакиллари музокаралар столи атрофида жам бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг