Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия чегарасида НАТОнинг 50 дан ортиқ разведка самолёти аниқланди

Россия чегарасида НАТОнинг 50 дан ортиқ разведка самолёти аниқланди

Фото: «En.topwar.ru»

Россия ўтган ҳафта давомида ўз чегаралари яқинида НАТОнинг 50 дан ортиқ учувчисиз разведка самолётлари ва дронларини аниқлаган. Россия ТИВ ва мудофа вазирлиги НАТОдан вазиятга изоҳ талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Global Times» ёзди.

«Афтидан, альянснинг бошқа муаммолари йўқ. Терроризм, бошқа минтақалардан хавфсизликка таҳдидлар Россиядан деб ишонишни бас қилишлари керак», – деди вазирлик баёнотида.

«Биз қилаётган ҳамма нарса халқаро мажбуриятларимизга мос келади ва биз шаффофмиз», – деб таъкидлади НАТО бош котиби.

Вазиятга эса изоҳ бермаган. НАТО ҳаракатларини Украинани ҳимоя қилиш билан оқлаган.

Расмий Москва эса НАТОнинг важларини асоссиз санамоқда. Россия Украина билан муносабатларнинг кескинлашаётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Вазирликнинг маълум қилишича, Кремлнинг ҳаракатлари фақат мудофаа характерига эга.

Эслатиб ўтамиз, Стокгольмда бўлиб ўтган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасидаги учрашув чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида келишмовчилик юзага келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг