Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия 13 йилдан бери илк марта ўз захирасидаги олтинни сотишни бошлади

Россия 13 йилдан бери илк марта ўз захирасидаги олтинни сотишни бошлади

Фото: «Newizv.ru»

Россия банки 13 йилдан бери илк марта ўз захирасидаги олтинни сотишни бошлади. 2020 йил учинчи чорагида мамлакат олтин захираси 1 200 килограммга енгиллашган.

«Finanz.ru»га кўра, нефть ва табиий газ сотишдан келадиган валюта даромадлари камайиб кетгани (16 йиллик минимум) сабабли Россия ўз олтинини сотишга мажбур бўлмоқда.

«Халқаро валюта жамғармаси статистикасига кўра, Марказий банк 400 минг унция олтин ёмбиларини сотган: июль ойи бошида Россия олтин-валюта захиралари 73,94 млн. унция қимматбаҳо металлдан иборат бўлган бўлса, октябрь ойи бошига келиб 73,9 млн. унцияси қолган», — дейилади нашр хабарида.

Хабарга кўра, коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз шароитида кўплаб мамлакатлар ўз олтин захираларини сотишга мажбур бўлмоқда. Бундай мамлакатлар сирасида бир йўла ўз олтин захирасининг ўндан бирини — 34,3 тонна олтин сотган Ўзбекистон биринчи ўринда келтирилган. Иккинчи чоракда 22,3 тонна (3,8 фоиз) олтинини сотган Туркия — иккинчи ўринда. Кейинги ўринларда: Тожикистон (9,2 тонна), Филиппин (7,8 тонна), Мўғулистон (2,4 тонна) ва Россия (1,2 тонна).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг