Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Риши Сунакни ҳалитдан айблашни бошлашди

Риши Сунакни ҳалитдан айблашни бошлашди

Фото: The Independent муқовасидаги сурат

Риши Сунак Буюк Британия бош вазири креслосига жойлашиб ўтирмасиданоқ «қовун туширди», деб ёзди The Independent.

Гап шундаки, Сунак иқлим масалаларига бағишланган Миср саммити (COP27)га бормасликка қарор қилди.

Бироқ, қироллик ҳукумати матбуот хизмати ишонтиришича, бу билан Лондоннинг иқлим муаммоларига муносабати ўзгариб қолмайди. «Бошқа кечиктириб бўлмас мажбуриятларимиз ҳам бор, хусусан, кузги бюджетга тайёрланиш керак», — Сунакнинг матбуот хизматидан иқтибос келтирди Politico

Нашр Сунакдан фарқли равишда, олдинги ҳукумат раҳбари Лиз Трас истеъфосига қадар COP27га боришни режалаштирганини эътибордан қочирмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг