Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Reuters»: Европа давлатлари АҚШни Эронга қарши қайрамоқда

«Reuters»: Европа давлатлари АҚШни Эронга қарши қайрамоқда

Фото:«Shutterstock»

Европанинг етакчи давлатлари Эронни Саудия Арабистони нефт базаларига ҳужум қилганликда айблаб, АҚШ санкцияларини қўллаб-қувватламоқда, дея ёзади «Reuters».

14 сентябрь куни Саудия Арабистонининг нефт заводларига ҳужум қилингач, расмий ар-Риёд ва Вашингтон Эронни айблаб чиқди. Яманнинг Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалициясига қарши курашаётган Яманнинг Эрон билан бирлашган Ҳусий гуруҳи бу ҳужумни амалга оширганини билдирди.

Англия, Германия ва Франция АҚШнинг бунга жавобан қўллаган санкцияларни қўллаб-қувватладилар ва Эронни Саудиянинг нефт заводларига ҳужум қилганликда айбладилар.

Шунингдек, улар расмий Теҳронни ўзларининг ядровий ва ракета дастурлари ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича янги музокараларга рози бўлишга чақирган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг