Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мурдаси тоғлардан топилган Сеул мэри ўлимидан олдин нималарни ёзиб қолдиргани ошкор бўлди

Мурдаси тоғлардан топилган Сеул мэри ўлимидан олдин нималарни ёзиб қолдиргани ошкор бўлди

«Yonhap News» агентлиги Сеул мэри Пак Вон Суннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган хатини чоп этди.

«Ҳаммадан узр сўрайман. Ҳаётимда ёнимда бўлган ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Оилам олдида ўзимни айбдор ҳис қиляпман, уларга озор етказганман», — дейилади хатда. Пак Вон Сун мурдасини ёқиб, кулини ота-онасининг қабри устидан сочишларини васият қилган. Сўнг ҳамма билан видолашган.

Жанубий Корея полицияси қизи Пак Вон Сун йўқолиб қолганини маълум қилгач мэрни қидиришга тушган. Отаси васиятномага ўхшаш хатни ёзиб қолдириб, уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Кейинчалик унинг мурдаси шаҳар шимолидаги Бугак тоғидан топилган. Дастлабки тахминларга кўра, ўлим сабаби ўз жонига қасд қилиш бўлган.

Пак Вон Сун йўқолиб қолишидан бир кун олдин котибаси уни судга берган. Аёл мэрни жинсий зўравонликда айблаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг