Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон шифокорлари ҳужжатдаги хатолик туфайли чақалоқни тириклайин музлатиб қўйишди

Қозоғистон шифокорлари ҳужжатдаги хатолик туфайли чақалоқни тириклайин музлатиб қўйишди

Иллюстратив фото

Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги шифокорлар янги туғилган чақалоқни ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон коррупцияга қарши ҳаракат бўйича агентлик раиси ўринбосари Шингис Кабдула маълум қилган, деб хабар берган «РИА Новости».

Тергов версиясига кўра, тиббиёт муассасаси ходимлари масъулиятсизлик қилиб, туғуруқдан сўнг гўдак ҳаёт нишоналарини беришига қарамай, уни ўлик туғилган деб қайд этиб қўйишган. Шифокорлар реанимация чораларини кўриш ўрнига ҳужжат расмийлаштиришга тушишган. Пировард натижада чақалоқ ўлиш учун совиткич камерасида қолдирилган.

Кабдуланинг таъкидлашича, жиноят сабабларидан бири ҳужжатлар базасига киритилган бўлиб, уни тузатишнинг имкони йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг