Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон ҳукумати хавотирга тушмоқда

Қозоғистон ҳукумати хавотирга тушмоқда

Қозоғистон ҳукумати шакар савдосидаги тебранишлар натижасида касодга учраётган заводларининг тақдиридан хавотирга тушмоқда. Айни мавсумдаги демпингдан чиқа олмаётган заводларини ҳукумат даражасида қўллаб, келажакда ўзга давлатларга шакар бўйича қарамлигидан ҳимояланиш чораларини қидирмоқда.

Sugar.ru сайтида Қозоғистон ҳукуматининг шакар бўйича билдирган хавотирлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича кўраётган чораларига оид мақола эълон қилинди.

«Сўнгги бир неча йил ичида Қозоғистон шакарнинг асосий қисмини Россия Федерациясидан импорт қилмоқда», – деди Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов. – «Заводларимиз айни мавсумда маҳаллий лавлаги хом ашёсидан фойдаланмасдан хориждан шакар хом ашёсини қидира бошлайдилар.

Шакарга талаб кам вақтда эса биржа орқали спот нархларда шартномалар тузишади, айниқса, демпинг вақтида қўшни давлатлардан арзонроқ шакар кириб келади. Бу омиллар заводларимиз нафас олишига имкон бермаяпти. Натижада  эса улар айни мавсумда тўхташга мажбур бўлмоқда».

Вазирнинг таъкидлашича, Қозоғистонда сўнгги йилларда истеъмол қилинган 560-570 минг тонна шакарнинг 370-400 минг тоннасини Россия Федерациясидан импорт қилган, чунки у ерда нарх арзон.

«Россияда ишлаб чиқариш ва шунга мос равишда нархлаш учун яхшироқ имкониятлар мавжуд. Шунинг учун биз ҳам заводларимизни биринчи навбатда хомашё билан таъминлашимиз керак. Бошқа томондан эса бундай демпингга йўл қўймаслик учун Қозоғистон заводларини кафолатланган савдо майдони билан таъминлаш лозим.

Шу сабабли, бошқа мамлакатлар томонидан демпинг содир бўлмаслиги учун заводларимизга зарур ҳажмдаги маҳсулотларни ички бозорга қўрқмасдан чиқаришни кафолатлашимиз зарур. Шу омилларни инобатга олган ҳолда имкон қадар нархларни назорат қилиш учун ЕОИИ майдонини кўриб чиқмоқдамиз ва тегишли ҳисоб-китобларни амалга оширмоқдамиз», – дея изоҳ берди Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Бахит Султонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг