Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қўйиб юборинглар мени!»: ўлган ирландиялик дафн маросимида қариндошларини кулдирди

«Қўйиб юборинглар мени!»: ўлган ирландиялик дафн маросимида қариндошларини кулдирди

Фото: «KP»

Тобутни қабрга тушираётганда йиғилганлар марҳумнинг овозини ва тобутнинг тақиллаганини эшитишди. Бу ҳақда «KP» хабар берди.

Ирландиянинг Ленсер провинциясида 8 октябрь куни узоқ касалликдан сўнг ҳаётдан кўз юмган Ирландия қуролли кучлар ветерани Шей Брэдли ўзининг дафн маросимида қариндошларининг кўнглини кўтаришга муваффақ бўлди. Тобутни қабрга тушираётганда дафн маросимига тўпланганлар марҳумнинг овозини ҳамда тобутнинг ёғоч эшиги тақиллаганини эшитишди.

Жин урсин, мен қаердаман? Қўйиб юборинглар мени! Бу ер қоронғи экан! Бу ким, руҳонийми? Бу Шей! Мен қутидаман! У ерда эмас, бу ерда — ёнларингдаман! Мен вафот этдим, — тўпланганлар марҳумнинг овозини танишди.

Шундан сўнг у ашула айта бошлади. Ветеран Adele — Hello рамзий қўшиғини куйлади. Унда «Мен хайрлашиш учун қўнғироқ қилдим» деган жумлалар янгради. Сўнгра невараси марҳум Шей ҳамма билан шу тариқа хайрлашишни хоҳлаганини тушунтирди.

Бобом унинг дафн маросимидан ҳамма юзида табассум билан кетишини истади. Шундай бўлди ҳам. Мен у билан фахрланаман, — деб ёзади Шейнинг невараларидан бири Twitterда.

Қизининг айтишича, отаси ўлимидан олдин аудиохабар ёзишни, биз эса уни қўйиб эшиттиришимизни хоҳлаган. Унинг сўзларига кўра, дафн маросимига келган шунча одамнинг кўнглини кўтарганидан отаси хурсанд бўлган.

Ирландияда дафн маросимида тобутдан чиқаётган овозни эшитиб ҳамма кулиб юборди.

Ирландия қуролли кучлар ветерани Шей Брэдли 8 октябрь куни узоқ касалликдан сўнг ҳаётдан кўз юмди. У ўлимидан сал олдин ғалати аудиохабарни ёзиб қолдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг