Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўлқоплар ортидан келаётган миллиардлар

Қўлқоплар ортидан келаётган миллиардлар

Фото: «Autogear.ru»

Латекс қўлқопларидан мўмай даромад қилган малайзиялик икки миллиардер дунёнинг энг бой кишилари рўйхатига киритилди. Клубга охирги бўлиб «Supermax Corp» компанияси асосчиси Тай Ким Сим қўшилди, деб ёзади «Bloomberg».

Жануби-Шарқий Осиёдаги мамлакат энг йирик латекс қўлқоплар ишлаб чиқарувчилардан бири саналади. Дунёга етказиб берилган маҳсулотларнинг тахминан 65 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Малайзияда шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришнинг кўпайиши 1980-йилларда ОИВ-инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ.

Ҳозирги кунда қўлқопларга бўлган талабнинг ошиши коронавирус пандемияси билан изоҳланмоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, эпидемиянинг тугаш муддати номаълум, шу боис янги шарт-шароитларда яшашга мослашиш ва турли мақсадларда қўлқоплардан фойдаланишга тўғри келади.

Шу нуқтаи назардан «Supermax Corp»нинг муваффақияти, айниқса, қизиқарли, дейишади таҳлилчилар. Бозорнинг асосан етказиб бериш билан шуғулланадиган «Top Glove» (акцияси 223 фоизга қимматлашди) ва «Hartalega» (акцияси 113 фоизга қимматлашди) каби бошқа иштирокчиларидан фарқли ўлароқ корпорация йирик ишлаб чиқарувчи сифатида қатнашмоқа. Унинг биржадаги баҳоси ҳаммадан кўра кўпроқ, қарийб беш баравар (394 фоизга) ошди. Ҳар йили «Supermax Corp» тахминан 24 миллиард қўлқоп ишлаб чиқаради. 2019 йилги ҳисоботга кўра, раҳбарият 2024 йилгача бир йилда 44 миллиард қўлқоп ишлаб чиқаришни кўзламоқда.

Аксарият таҳлилчилар «Supermax Corp» акцияларини сотиб олишни тавсия этса, баъзи экспертлар хавф-хатардан огоҳлантиришади. Бошқа давлатларда, дейлик, Хитойда ишлаб чиқариш фаоллашадиган бўлса, ҳимоя воситаларига ихтисослашган Малайзия компаниясининг даромади камайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг